Cайт ранги: A A


Қўмиталар

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

Алихонов Борий Ботирович

Қўмита раҳбари: Алихонов Борий Ботирович

Қўмита раҳбари ўринбосари:


Қўмита тадбирлари

03 November 2015
Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш – депутатлар эътиборида

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Бюджетномаси, шунингдек асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсати концепциясининг лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди ва муҳокама этилди.

09 September 2015
Аҳоли фаровонлигини юксалтириш — устувор вазифа

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2015 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси якунлари кўриб чиқилди. Чунончи, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида мазкур масала юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи тингланди. Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, вазирлик ҳамда идоралар раҳбарлари, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

12 May 2015
Экологик таълим истиқболлари ва қонунчилик

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида мамлакатимизда экологик таълим-тарбияни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

04 May 2015
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш миллий ва халқаро даражадаги долзарб масала

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмиталари ҳамкорлигида “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг хуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

03 April 2015
«Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамага киритилмоқда

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси “Адолат” СДП фракцияси билан ҳамкорликда «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

24 March 2015
Қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, тегишли вазирлик ва қўмиталар, нодавлат ташкилотлар вакиллари, олимлар, эколог мутахассислар иштирок этди. 

16 March 2015
Ўсимлик дунёси муҳофазаси доимо эътиборда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишга оид қонунчиликни такомиллаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 

25 February 2015
Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда

Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи,Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари ҳамкорлигида “Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 

19 February 2015
Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Экоҳаракат депутатлари гуруҳи фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жорий йил 23 январида ўтказилган қўшма мажлисидаги маърузаларида парламентнинг келгусидаги фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ вазифалар баён этилди. 

27 June 2014
Назорат-таҳлил натижалари муҳокама этилди

2014 йил 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамда Экоҳаракат депутатлари гуруҳининг “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 14, 16, 20 ва 28-моддаларининг Бухоро, Жиззах ва Тошкент вилоятларида ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш натижаларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.



Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.11.2019
Қонунчилик палатаси Спикери АҚШ элчиси билан учрашди

2019 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон...

14.11.2019
Фракциялар аъзолари нима дейди?

— Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламентга тақдим этилган “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг...

Тадбирлар тақвими