Cайт ранги: A A


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг

ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича

мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисида

НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (бундан буён матнда Мувофиқлаштирувчи кенгаш деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги маслаҳатлашув органидир.

2. Мувофиқлаштирувчи кенгаш қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ўзаро келишилган ҳолда ҳаракат қилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш мақсадида тузилади.

3. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунларга, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

4. Мувофиқлаштирувчи кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ваколатлари муддатига тузилади ҳамда ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

2-боб. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари

5. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг биргаликдаги ваколатларига киритилган масалалар юзасидан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, улар қўмиталарининг (комиссияларининг) назорат-таҳлил тадбирларини ва бошқа тадбирларни, аввало, конференциялар, семинарлар ва давра суҳбатларини ўтказиш бўйича иш режаларини ушбу соҳада самарадорликни ошириш, бир-бирини такрорлаш ва расмиятчиликни истисно этиш, шунингдек тадбирлар сонини мақбуллаштириш мақсадида келишиб олиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари ўртасида қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва ахборот-тушунтириш фаолияти масалаларига доир ахборот-таҳлилий материаллари ва бошқа материалларни ўзаро айирбошлашни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қабул қилинаётган янги қонунлар моҳияти ва мазмуни тўғрисида, шунингдек палаталар фаолияти тўғрисида жамоатчиликни кенг хабардор қилиш юзасидан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлик қилишини ташкил этиш, шу жумладан ахборот салоҳиятидан ва электрон маълумотлар базаларидан фойдаланиш мақсадида ахборот-коммуникация тизимлари воситасида ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, улар кенгашларининг, қўмиталарининг (комиссияларининг) ўтказилаётган тадбирларнинг ва ўзаро ҳамкорлик амалиётининг доимий мониторингини амалга ошириш, шунингдек улар ўртасида ўзаро ҳамкорлик механизмларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг таклифларига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг, улар кенгашларининг, қўмиталарининг (комиссияларининг) қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти ва бошқа фаолиятига доир ўзга масалаларни муҳокама қилиш.

6. Мувофиқлаштирувчи кенгаш қонун ҳужжатларига ва ўзининг фаолияти мақсадларига зид бўлмаган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-боб. Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби

7. Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳар бир палатасидан бештадан вакилдан иборат тенг миқдорда тузилади.

8. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг шахсий таркиби ва ҳамраислари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

4-боб. Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини

           ташкил этиш

9. Мувофиқлаштирувчи кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан тасдиқланадиган йиллик режалар асосида амалга оширади.

10. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мажлислари навбати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатида заруриятга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари умумий  сонининг камида учдан икки қисми мажлисда ҳозир бўлганда кворум таъминланади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларида навбати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳар бир палатасидан сайланган ҳамраис раислик қилади. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг раислик қилувчи аъзоси бўлмаган тақдирда, мажлисга раислик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тегишли палатасидан бўлган Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларидан бири томонидан амалга оширилади.

11. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳамраислари ўзаро келишувга кўра:

Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларини, шу жумладан навбатдан ташқари мажлисларини чақирадилар;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларининг кун тартиби лойиҳаларини шакллантирадилар;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларини олиб борадилар;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларини имзолайдилар;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ишини ташкил этадилар.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраислари Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалаларини ҳам ҳал қилишлари мумкин.

12. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мажлисларига ҳамраисларнинг ўзаро келишувига кўра Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонларининг ва улар таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари, шунингдек давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари ҳамда  фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин.

13. Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорлари тавсия хусусиятига эга.

14. Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятининг ташкилий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг девонлари томонидан амалга оширилади.

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг

ТАРКИБИ

 

Абдуллаев И.З.                                 

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳамраиси, депутат              

Низамходжаев З.М.

 

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ҳамраиси, сенатор

Шодмонов А.Х.

депутат

Абдусаттаров Т.С.

депутат

Жакбаров С.А.

депутат

Юнусова А.Т.

депутат

Матмуратов Б.Д.

сенатор

Тожиев Б.С.

сенатор

Искандаров Т.Х.

сенатор

Баратова С.Р.

сенатор

 


Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

15.10.2019
“Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун қабул қилиш таклифи билдирилди

2019 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик...

15.10.2019
Нега баъзи депутатлар шифокорларни тажовуздан ҳимояловчи қонун лойиҳасига қарши?

Кейинги пайтларда кўпайиб бораётган ҳолатлар, яъни, ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорларни ...

Тадбирлар тақвими